Миср учоғи бедарак кетди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AirTeamImages

Президент Франсуа Олланд Париждан Қоҳирага йўл олган EgyptAir учоғи ҳалокатга учраганини тасдиқлаган.

Airbus A320 Қоҳира вақти билан 02:30 да Юнонистон (Греция) ҳаво ҳудудини тарк этиши билан йўқолиб қолган.

Учоқ бордидаги 66 нафар инсон бўлгани айтилади.

Airbus A320 Ўрта ер денгизи узра парвоз қилаётган ва Миср ҳаво ҳудудига кириши билан бедарак кетган.

Миср ҳарбийлиги учоғдан огоҳлантирувчи сигнал берилгани ҳақидаги хабарни рад қилган.

Ширкатга кўра, парвоз рақами MS804 бўлган учоқ бордида 3 ёш бола дохил 56 йўловчи бўлган. Уларнинг Миср, Франция, Британия, Ироқ, Канада, Белгия, Қувайт, Саудия Арабистони, Жазойир, Судан, Чад ва Португалия фуқаролари бўлгани айтилади.Қолган 7 нафари экипаж аъзолари ва 3 нафари хавфсизлик хизматчиларидир.

Миср ва Юнонистон қуролли кучлари Ўрта ер денгизида учоқни излаш ишларига жалб қилинганлар.

Франция ҳам амалиётга ёрдам бериш учун қайиқлар ва учоқлар жўнатиши мумкинлигини айтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг