Париждаги Google офисига солиқчилар рейд қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи getty images

Франция солиқ идораси ходимлари Google интернет компаниясининг Париждаги қароргоҳига рейд ўтказишди.

Хабарларга кўра, солиқдан бўйин товлаш ҳоли бўйича ўтаётган тергов доирасида 100дан ортиқ солиқчилар бугун тонгда Googleнинг Париждаги идорасига кириб келганлар.

Полициядаги манбалар рейд бўлганини тасдиқлашди, аммо Google бирон шарҳ билан чиққани йўқ.

Google Франция давлатига 1.6 миллиард евро (1.8 миллиард доллар) солиқни тўламаганликда айбланади.

Британиядаги келишув

Халқаро компанияларнинг солиқ келишувлари охирги вақтларда яқиндан кузатилмоқда.

Уларнинг бир нечтаси кам солиқ тўлаш учун қонуний йўллардан фойдаланишда айбланганлар.

Google, мисол учун, Британияда қилган савдоси учун ҳам солиқни Ирландияда тўлаш бўйича келишувга эришган.

Январда Google Британия солиқ қўмитасига 2005 йилдан кейинги давр учун қўшимча 130 миллион фунт тўлаш бўйича келишувга эришди, аммо бу келишув кескин танқид остига олинди. Кўплар Google миллиардлаб фунт қарздор деб билишади.

Британиянинг Жамоатчилик ҳисоблари қўмитаси(PAC) айтишича, Googleнинг Британия амалга оширадиган бизнеси 130 миллион фунтлик келишувга умуман мутаносиб эмас.

Оврўпонинг рақобат агентликлари текширувларига биноан, йирик компаниялар қўлга киритаётган келишувлар давлат томонидан бериладиган ноқонуний ёрдамга тенг бўлиши мумкин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг