Чеченистонлик шикоятчи Рамзандан кечирим сўради

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Россия Президенти Путинга Чеченистон мулозимларидан арз қилган Кенхи қишлоғилик Рамазон Жалолиддинов Рамзан Қодировдан узр сўрагани акс этган видеолавҳа эълон қилинган.

Рамазон Жалолиддинов апрел ойида Владимир Путинга Чеченистоннинг Шарой тумани ҳукуматидаги порахўрлик ҳолатларидан шикоят қилиб видеомурожаат йўллаган эди.

Унинг бу сафарги мурожаати Махачқалъада ёзилиб, Грозний ТВ сайти орқали намойиш этилган. Жамолиддинов Кенхидаги уйи ёқиб юборилгандан сўнг, Доғистонга қариндошлари ёнига қочиб кетишга мажбур бўлган.

"Грозный-ТВ" даги видеода Жалолиддинов ўзининг Путинга қилган мурожаати атрофида вазиятни мураккаблаштирганларнинг қурбони бўлганини айтади. Унинг сўзларига кўра, олдин айтилганидек, ўзига ҳеч ким таҳдид қилмаган ва у ҳеч кимдан яшириниб юргани йўқ.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

У Рамзан Қодиров ва бутун чечен халқидан асоссиз айблови учун узр сўраган. У шунингдек, "қуёшдек яшнаб кетган" Чеченистонни тиклаган Рамзан Қодиров каби инсонга нисбатан танқидидан афсусдалигини билдиради.

Ўз ўрнида Рамзан Қодиров Инстаграмдаги саҳифасида Жалолиддинов қандайдир шахслар томонидан уюштирилган психологик ҳужумларнинг қурбони бўлгани ва уни она юрти Чеченистонни тарк этишга кўндирганларини ёзади.

Республика раҳбари адашиш инсонга хослиги ва Жалолиддиновга ёрдам бериши ва қувватлашини айтган.

Жалолиддинов ўз ихтиёри билан узр сўраганини ва ҳеч ким бунга мажбурламаганини таъкидламоқда. Унинг қайд этишича, юзага келган вазиятни ҳал қилишни сўраб, диний уламоларга мурожаат этган. Интерфакс агетлигининг Кенхи расмийларига асосан хабар беришича, Жалолиддинов Чеченистонга қайтган ва 31 май куни уйига боради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Рамазон Жалолддиновнинг апрел ойидаги видеоси Қодировга деб номланган бўлсада, унда Путинга мурожаат қилинади. Кенхилик фуқарога кўра, Шарой тумани ҳукумати табиий офат туфайли бузилган уйларни тиклаб бериш учун аҳолидан пора талаб қилганлар.

Қодиров май ойида қишлоққа келади. Фуқаролар билан учрашувда барча муаммолар ҳал қилинишига ваъда беради. Бир қанча ҳамқишлоқлари Жалоллиддинов ёлғон гапирганини айтиб, уни қоралашади.

Фаолларга кўра, Жалолиддиновнинг хотини ҳам босимлар остида эрини айблаган. Воқеадан кўп ўтмай, Жалолиддиновнинг уйи ёниб кетади. Мухбирларнинг таъкидлашларича, уйни Қодировнинг одамлари ёқиб юборишган. Ўша пайтда Рамзан Қодиров Жалолиддиновнинг ўзи ҳукумат босимларини саҳналаштириш учун уйини ёқиб юборган, деб ёзганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ