Суриядаги ҳаво ҳужумида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Суриянинг исёнчилар назорати остидаги Идлиб шаҳрини Россия кучлари томонидан ҳаводан ҳужумга тутилиши натижасида аёллар ва болалар дохил камида 20 инсон ҳалок бўлган, юзлаби яраланган, деб хабар бермоқда Сурия инсон ҳақлари маркази.

Баъзи хабарларга қараганда, қурбонлар сони 200 дан ошади.

Бу хабар бошқа мустақил манбалардан тасдиқлангани йўқ. Бироқ ҳужум оқибатлари акс этган фото ва видеолар тарқатилган фаоллар томонидан.

Хабар қилинишича, ҳужум мухолифат ва Сурия кучлари ўртасида оташкесим эълон қилинган феврал ойидан бери энг талофатли бомбалаш бўлган. Ҳужумлар тун бўйи давом этган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Фаолларнинг маълумотларига биноан, сеарядлардан бири касалхонага тушган. Ҳалок бўлганлар орасида етти бола борлиги айтилмоқда. Қурбонлар сони ошиши мумкин, деб айтади Сурия инсон ҳақлари маркази раҳбари Рами Абдураҳмон.

Илиб Ал-Қоидага алоқадор Нусра Фронти жангари гуруҳининг қароргоҳларидан бири ҳисобланади.

Ўтган йилнинг сентябр ойида Сурияда ҳарбий ҳужумларини бошлаган Россияга кўра, ҳужумлар фақат террористлар манзилларини, энг аввало ИД жангариларини нишонга оляпти.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Айни вақтда Башар Ассадга мухолиф бўлган кучларнинг айтишича, Россия ҳужумлари асосан Ғарб дастаклаган исёнчилар гуруҳларига қаратилган.

Сурияда ўт очишни тўхтатиш Россия ва АҚШ воситачилигида 27 февралда кучга кирган.

Бироқ оташкесим экстремистик гуруҳларга тааллуқли эмаслиги билдирилган.

Идлиб шаҳри 2012 йил ҳам ҳукумат кучлари томонидан ишғол қилинган, лекин жанглардан сўнг исёнчилар назоратни сақлаб қолишганди.

Шаҳарда асосан сунний мазҳабидаги мусулмонлар истиқомат қилишади.

Идлиб Туркия билан чегара минтақаларга яқин жойлашган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ