Раул Кастро: Куба Венесуэла билан бирдам

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Куба Президенти Раул Кастро Венесуэлага бирдамлигини намойиши сифатида мамлакати ҳеч қачон Америка Давлатлари ташкилоти(OAS)га қайтмаслигини билдирди Гаванадаги Кариб денгизи мамлакатлари саммитида.

Кастронинг кескин муносабати Америка Давлатлари ташкилотининг Венесуэлани қаттиқ танқид остига олиб, унга қарши санкциялар киритишга чақириғига жавоб бўлган.

Раул Кастро қароргоҳи Вашингтонда жойлашган OASни "империалистлар қўлидаги восита", деб атаган.

Куба "Совуқ уруш" даврида, 1962 йилда АҚШнинг талаби билан ташкилот аъзолигидан чиқарилган эди.

Бироқ охирги пайтларда АҚШ билан муносабатлар илиқлаши ортидан Кубанинг яна ташкилотга қайтиши ҳақидаги тахминлар билдирилаётган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Жаноб Кастро "Венесуэла халқи, қонуний президент Николас Мадуро билан мустаҳкам бирдам", деб айтди.

OAS бош котиби Луис Алмарго сешанба куни ташкилот ўз аъзоларини йиғиб, Венесуэла ҳукумати "демократик принципларга жиддий зарар етказадиган конституциявий тузумни ўзгартириш"га йўл қўймадими, деган саволни кўриб чиқишларинини айтган.

Алмарго Венесуэла ташкилот аъзолигидан чиқарилиши мумкинлигини айтган.

Президент Мадуронинг ўзи АҚШни минтақадаги бошқа мамлакатларга босим ўтказишда айблаган.

Унинг фикрича, АҚШ Венесуэлани ихоталашга уринмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ