Ҳиндистон: даниялик аёлни зўрлаган 5 киши "айбдор"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Деҳли суди икки йил аввал 52 ёшли даниялик сайёҳ аёлни гуруҳ бўлиб жинсий зўрлашда айбланган беш кишига қарши ҳукмни ўқиди.

Улар ўғриликда ҳам айбдор деб топилганлар. Аммо, жазо 9 июнда эълон қилиниши кутилади.

Пахарганж туманидаги меҳмонхонаси яқинида йўқолиб қолган аёлга ҳужум 2014 йил январида амалга оширилган.

Полицияга кўра, унга пичоқлар билан қуролланган бир гуруҳ эркаклар ташланиб, талаганлар ва жинсий зўрлаганлар.

Мазкур иш бўйича яна уч киши судга тортилган, аммо уларга нисбатан ҳукм ҳали чиқарилмади.

Сайёҳ аёлга уюштирилган ҳужум халқаро матбуотда кўп муносабатларга сабаб бўлган.

Уни зўрлашда айбланган шахслар Ҳиндистоннинг янги, қаттиққўлроқ қонунларига биноан судга тортилмоқдалар.

Ҳинд ҳукумати 2012 йил Деҳли автобусида талаба қизнинг жинсий зўрлаб ўлдирилиши ортидан жинсий зўравонлик муаммосига кўпроқ эътибор қарата бошлаган.

Талаба қизга бўлган ҳужум мамлакатда йирик намойишларга сабаб бўлган ва ҳукуматни бу каби жиноятлар учун белгиланган жазони кучайтиришга мажбурлаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.