Клинтон 'муҳим марра'га етиб борилганини айтмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи .

Ҳиллари Клинтон АҚШ президентлик сайловларида Демократик партиядан номзодлик ҳуқуқини қўлга киритишидек тарихий босқичга етиб келишига ёрдамлари учун ўз тарафдорларига миннатдорчилик билдирган.

"Биз сиз туфайли ушбу муҳим маррага етишдик", деб айтган Клинтон хоним Ню Йоркда ўзини олқишлаб турган тарафдорларига қарата.

"Мамлакатимиз тарихида илк бор аёл йирик партиядан номзод бўлади", дея қўшимча қилган у.

Аввалроқ, Клинтон хоним Ню Жерсидаги беллашувларда ғалабани қўлга киритганди. Бу унинг президентликка Демократик партия номзодлиги учун курашдаги мавқеини анчайин мустаҳкамлаган.

Шимолий Дакота, Ню-Мексикода ҳам унинг қўли баланд келган. Аммо, Монтана ва Шимолий Дакотада унинг рақиби Берни Сандерс ғолиб чиққан.

Сешанба куни олти штатда сайловлар бўлиб ўтган, аммо Калифорниядаги беллашув асосий рол ўйнайди.

Берни Сандерс Калифорнияда ғалабага кўз тикмоқда. Бироқ, дастлабки натижалар Клинтон хонимнинг қўли баланд келаётганини кўрсатмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ