"Зино" учун жазоланган аёл ватанига қайтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Қатар маҳкамаси "никоҳдан ташқари жинсий алоқада бўлди" деб бир йиллик шартли жазо белгилаган голланд аёл ватани Нидерландияга қайтиб борган.

Дохадаги маҳкама 13 июнь куниисми-шарифини эълон қилиш маъқул кўрилмаётган 22 яшар голландиялик аёлни "никоҳдан ташқари жинсий алоқада бўлиш"да айбдор деб топган ва шартли жазо тайинлаган ҳамда 824 АҚШ долларига тенг жаримага ҳам солган эди.

Шунингдек, маҳкама ҳукмидан аёлни Қатардан бадарға қилиш қарори ҳам ўрин олган эди.

Аслида ҳодисанинг 3 ой олдин рўй бергани айтилмоқда.

Голландиядан Қатарга дам олиш учун борган аёл полицияга ўзининг жинсий зўрлангани ҳақидаги шикояти билан мурожаат қилган.

Полиция эса аёлнинг ўзини қамаб қўйган.

Шу вақтгача буни сир тутиб келган оиласи аъзолари маҳкама ҳукми арафасида ҳодиса тафсилотини ошкор этишга қарор бердилар.

Маҳкама аёл жинсий зўрлаганини айтиб шикоят қилган эркакка 100 дарра уриш жазосини тайинлаган.

Спиртли ичимлик истеъмол қилгани учун эркакка яна 40 дарра қўшилган.

Аёл тунда ўзининг ичимлигига бир нарса қўшиб беришганини, ҳеч нарсани эслолмаслигини айтган.

Тонгда ўзига номаълум уйда уйқудан уйғонганини ва жинсий зўрланганини билиб қолганини айтган.

Дарра урилган эркак эса жинсий алоқа икки томон розилиги билан юз берди, деган.

Қатарда никоҳдан ташқари жинсий муносабат - "зино" учун 2004 йилдан бери ўнлаб инсонлар жазоланган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ