Илк бор Рим ҳокими этиб аёл сайланиши мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

19 июнь куни Рим шаҳрида ҳоким сайловининг иккинчи босқичида овоз бериш бошланган, бу сайловда коррупция ва имтиёзларга қарши кураш ваъдасини бераётган Виржиния Ражжи сайланиши мумкин дея башорат қилинмоқда.

37 ёшли касби юрист Ражжи хоним "Беш юлдуз" ҳаракатининг вакиласи, 2009 йилда асос солинган "Беш юлдуз" сиёсий ҳаракати аксар италян сиёсатчиларига бошоғриқ келтирди.

Бош вазир Маттео Ренцининг Демократик партияси аъзоси бўлган Римнинг олдинги ҳокими Игназио Марино ўтган йили октябрида давлат маблағларини сарфлаш билан боғлиқ можаро ортидан истеъфо беришга мажбур бўлган, ўшандан буён Италия пойтахти ҳокимсиз қолган.

Шунингдек, Италия мафияси билан Рим ҳокимлиги ўртасида боғлиқлик борлиги ошкор бўлгани "Беш юлдуз" ҳаракати янада машҳурлашишига олиб келган.

Би-би-си мухбири Жеймс Рейнолдснинг ёзишича, янги ҳокимнинг Рим шаҳрининг 13 миллиард Евро ёки 15 миллиард АҚШ долларига тенг қарзи муаммоси билан юзма-юз келади.

Римликлар асфальт йўл ёриқлари, чиқиндиларни тозалаш, жамоат транспорти ва уй-жой билан боғлиқ муаммолардан "тўйиб кетганлар", деб ёзади мухбиримиз.

Рим шаҳри ҳокимлигига Виржиния Ражжига қарши Демократик партиядан Роберто Жакетти номзоди илгари сурилган, икки ҳафта олдин бўлиб ўтган овоз беришнинг биринчи турида Ражжи хоним 35 фоиз, жаноб Жакетти эса 24 фоиз овоз тўплаган эди.

Шаҳар ҳокимлиги сайловлари Италиянинг Милан, Турин ва Болонья шаҳарларида ҳам бошланган, у шаҳарларда ҳам Демократик партияга осон бўлмаслиги айтилмоқда.

Ушбу сайловлардаги ғалабалар "Беш юлдуз" ҳаракатига 2018 йилдаги парламент сайлови учун кенгроқ йўл очиб беради, башоратлар ҳам билдирилаяпти.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.