Жаҳонда қочқинлар сони рекорд 65 миллионга етди

Фото муаллифлик ҳуқуқи .

БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги хабар қилишича, можаролар туфайли уйсиз қолган одамларнинг сони мисли кўрилмаган даражага етган.

Агентликка кўра, 2015 йил охирига келиб қочқинлар ва бошпана изловчилар сони 65,3 миллионга чиққан. Бу ундан аввалги йилги кўрсатгичдан 5 миллион юқоридир.

Бу ер юзидаги ҳар 113 кишидан биридир.

Айни дамда, БМТ қочқинлар агентлиги раҳбарининг айтишича, Оврўпони "ксенофобия кайфияти" қамраб олаётгани жуда хавотирлидир.

Иккинчи Жаҳон урушидан бери энг юқори дея кўрилган одамлар оқими муҳожирларга қарши сиёсатлар билан чиқаётган миллатчи гуруҳларга бўлган қўллаб-қувватловнинг ошишига сабаб бўлмоқда.

Ўз уйидан қочган одамларнинг ярмидан кўпи учта мамлакат - Сурия, Афғонистон ва Сомалидан келишади.

Оврўподаги муҳожирлар инқирозига йирик эътибор қаратилаётган бўлса-да, БМТга кўра, 86% қочқинлар паст ва ўрта даромадли мамлакатларда вақтинчалик бошпана олганлар.

Туркия жаҳон бўйлаб энг кўп, яъни 2,5 миллион қочқинларга мезбонлик қилаётган мамлакатдир. Покистон иккинчи, Ливан эса учинчи ўринда.

Халқаро миграция ташкилоти билдиришича, 1 миллиондан ортиқ қочқинлар Оврўпога денгиз орқали ўтганлар. Аммо, баъзи агентликлар бу кўрсаткич анча юқоририроқ дейишади.

Уларнинг аксари Германия ва Швеция каби бадавлат шимолий мамлакатларга йўл олишган.

БМТ кўрсаткичларига кўра, 2015 йилда Германия энг қўп бошпана аризаларини қабул қилган. АҚШ иккинчи, Швеция эса учинчи ўринда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.