Савченко Оврўпо Кенгашида илк нутқини сўзлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Украиналик ҳарбий Надежда Савченко Россиядаги ҳибсхонадан озод этилиши ортидан Оврўпо бўйлаб сафари доирасида Страсбургдаги Оврўпо Кенгашининг Парламент ассамблеясида илк бор нутқ сўзлади.

Украина парламентининг "Батькивщина" партияси номидан депутати ўз нутқида Россия турмаларидан Украина фуқароларини озод қилиш зарурати ҳақида гапирди.

Парламент ассамблеясининг раиси Педро Аграмунт Савченко хоним ва унинг ватандошлари Геннадий Афанасьев ва Юрий Солошенколарнинг Россия турмаларидан озод этилишини хуш қарши олди.

"Демократия муаммолар ечимига ёрдам беради", - деди Аграмунт жаноблари.

Савченко ўз нутқида Парламент ассамблеясини Россияга босим ўтказишга чақирди ва бу мамлакат мазкур ташкилотга кирувчи бошқа давлатлар фуқароларининг ҳуқуқларини таъминламаслигини даъво қилди.

Унинг Ассамблеядаги илк чиқиши қарсаклар билан кутиб олинди.

Надежда Савченко ҳали 2014 йил кузида Россия турмасида бўла туриб Украина сиёсатига жалб қилинди. Ўшанда "Батькивщина" партияси раҳбари Юлия Тимошенко парламентга сайланишга илгари сурилган номзодлар рўйхатидаги биринчи ўринни унга бўшатиб берди.

Бу билан ҳарбий Савченко Парламент ассамблеясидаги Украина вакиллик гуруҳи аъзоси бўлди.

25 майда Владимир Путин Донбассда рус ҳарбийларини ўлдиришга алоқадорликда айбдор деб топилиб 22 йилга қамалган Надежда Савченкони авф қилди. Бунинг ортидан Савченко Украинада маҳкамага тортилган икки россияликка алмашилди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.