Песков: "Эрдўғон уриб туширилган Су-24 учун узр сўради"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Россиянинг Су-24 учоғи учувчиси ўлими учун Владимир Путиндан кечирим сўради.

Президент воизига кўра, жаноб Эрдўғон Россия билан алоқаларни қайта тиклашни хоҳлайди ва Владимир Путинни бу йўлда бирга ишлашга чақирган.

Кремлнинг расмий хабарида айтилишича, Эрдўғон мактубида Туркия "ҳеч қачон Россия Федерациясига тегишли самолётни уриб тушириш нияти"га эга бўлмагани айтилган.

Мактубда, шунингдек, россиялик учувчининг ўлимига боғлиқликда кўрилаётган Туркия фуқаросига қарши жиноий тергов очилгани айтилган.

РИА Новости хабарига кўра, бугун Туркиядаги маҳкама россиялик учувчининг ўлимида айбланаётган Алпарслон Челикни мамлакатдан чиқмаслик ҳақидаги тилхат эвазига озод қилган.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги бир неча бор Челикнинг оғир жазога тортилишига чақирганди.

Туркиянинг "Жумҳурият" газетаси Челикка нисбатан янги иш очилганини хабар қилди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг