Бангладеш қамалида 20 киши ҳалок бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Бангладеш полициясига кўра, Даккадаги ресторанлардан бирида 12 соат давом этган қамалдан сўнг 13 инсон озод қилинган, олти жангари ўлдирилган, биттаси ушланган.

ИД жангарилари 20 кишини ҳалок этган. Гаровдаги икки киши қочишга муваффақ бўлган. Улар яралангани, лекин жароҳати оғир эмаслиги айтилган.

Бангладеш Хавфсизлик кучлари жангарилар ўнлаб инсонни гаровга олган Даккадаги ресторанни штурм билан ишғол қилганлар.

Полицияга кўра, озод қилинганлар орасида тўрт хорижлик бор. Олдинроқ Италия элчилиги гаровдагилар орасида етти италиялик борлигини тасдиқлаган эди. Улар орасида шунингдек Япония ва Ҳиндистон фуқаролари бўлиши мумкинлиги айтилган.

Жангарилар билан тўқнашув пайти полиция икки ходимини йўқотган.

Гувоҳларга кўра, Holey Artisan Bakery кафесидан отишма овозлари эшитилиб турган, ҳозирда тинган.

"Исломий давлат" жангари гуруҳи аввалроқ ҳодиса учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, гўёки ўлдирилган гаровдагиларнинг суратини ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Дакканинг бир қанча элчихоналар жойлашган Гулшан туманидаги ресторанга ифтор вақти жангарилар бостириб киришган ва ўқ узишган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Ҳукумат бир неча соат давомида жангарилар билан алоқа ўрнатишга уринган, бироқ бунинг имкони бўлмаган.

Бангладеш Бош вазири Шайх Ҳасина телевидение орқали мурожаатида мамлакатда террористлар яксон қилинишига ваъда берган.

"Рамазон ойида мусулмонлар ибодат қилишлари керак. Намозга чақириқ янграганда у инсонлар азонни инкор қилиб, одамларни ўлдиришга қарор қилдилар. Булар қандай қилиб мусулмон бўлишлари мумкин, улар қандай қилиб исломни ҳимоя қиладилар, намозга бормасдан, одам ўлдирсалар? Улар мусулмон эмаслар. Уларнинг дини йўқ. Менинг ҳукуматим Бангладешда терроризмни томири билан яксон қилиш ниятида", деб айтган бош вазир.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC
  • ◾ UZBEKFacebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар