Ироқдаги портлашларда 125 киши ҳалок бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Портлашлар ифторлик пайти юз берган

Ироқ пойтахти Бағдодда юз берган икки портлаш камида 125 инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.

Ўтган тунда Бағдод марказидаги Ал-Каррада мавзеъсидаги ресторан яқинида мина ўрнатилган автоулов портлаган.

Орадан бироз вақт ўтиб, Бағдод шимолида иккинчи портлаш юзага келган.

Бағдоднинг марказий тумани бўлган Карадада кўплаб дўкон, қаҳвахона ва ресторанлар жойлашган бўлиб, Рамазон ойида ифторлик пайти одамлар билан гавжум бўлади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Бир ҳафта аввал Ироқ ҳукумати Фаллужани ИД дан қайтариб олган эди.

Ироқда мусулмонлар учун рўза тутиш мажбурий ҳисобланади.

Портлашлар учун масъулиятни Исломий давлат гуруҳи ўз зиммасига олган.

Бир ҳафта аввал Ироқ ҳукумати ИД назорати остидаги Фаллужа шаҳрини жангарилардан қайтариб олган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.