'АҚШ бизни урушга жуда эрта бошлаганди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

АҚШ Буюк Британияни Ироққа қарши ҳарбий амалиётларга "жуда эрта" бошлаган.

Бу ҳақда Британиянинг БМТдаги собиқ элчиси Сэр Жон Чилкот ҳисоботи эълон қилиниши ортидан гапирган.

Узоқ кутилган ҳисоботда собиқ бош вазир Тони Блейр Саддам Ҳусайн солиши мумкин бўлган таҳдидни бўрттирган ва "аниқ огоҳлантиришлар"га қарамай, урушнинг Ироқ ва минтақага қандай таъсир қилиши мумкинлигини тўғри баҳолай олмагани айтилди.

Собиқ элчи Сэр Жереми Гринстокнинг билдиришича, жаноб Блейр ҳарбий амалиётлар БМТ резолюцияси билан дастакланишини ва бироз кутишни истаганди.

Аммо, 2003 йил БМТ элчиси бўлган Гринсток жанобларининг Би-би-сига гапиришича, Америка расмийлари бу "бекорга вақтни сарфлаш" деб ўйлаганлар.

Сэр Жереми Гринстокка кўра, Ироқдаги қурол-яроғ назоратчиларига яна 6 ой муҳлат берилганда "анчайин хавфсизроқ" бўлган бўларди.

"Ўша пайтда менга, британияликларга ва ўйлашимча, бош вазирга америкаликлар бизни ҳарбий амалга жуда эрта бошлагандек туюлганди", дейди БМТ собиқ элчиси Би-би-си билан суҳбатда.

Етти йил давом этган текширувнинг хулосаси - Чилкот ҳисоботи чоршанба куни чоп этилди.

"Iraq Inquiry" деб ном олган текширув раиси Сэр Жон Чилкотнинг айтишича, собиқ бош вазири Тони Блейр пухта ҳозирлиги йўқ қўшинларни жангга йўллаган ва бу амалларнинг оқибатлари юзасидан "талабга жавоб бермайдиган" режалар билан урушга кирган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ