Британиянинг аёл бош вазири ким бўлади?

Image caption Тереза Мэй ва Андреа Ледсом

Андреа Ледсом ва Тереза Мэй Британия ҳукуматини бошқараётган Консерваторлар партиясининг раҳбари бўлишни ва шу билан, Буюк Британиянинг иккинчи аёл бош вазири бўлишни хоҳлайдилар. Хўш, бу икки аёл ўзи ким?

Тереза Мэй

Ёши: 59

Лавозими: Ташқи ишлар вазири, 1997 йилдан бери парламент депутати, Мейденҳед ҳудудининг вакили

Талими: Ўрта мактаб, Оксфорд университетида географиядан таълим олган

Парламентга сайланишгача фаолияти: Англия Марказий банкида молиявий консультант

Оиласи: Инглиз руҳонийнинг ягона фарзанди, Оксфордшир графлигида катта бўлган, 36 ёшида турмушга чиққан, фарзанди йўқ

Шахсий ҳаёти: Ўз шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни ёқтирмайди, лекин ўтмишда фарзанди йўқлигидан афсус чекишини айтган; овқат пиширишни яхши кўради ва 100дан ошиқ ошиқ пазандалик китоблари борлигини айтади; крикет спортини яхши кўради

Андреа Ледсом

Ёши: 53

Лавозими: Энергетика ва иқлим ўзгариши масалалари бўйича вазир муовини, 2010 йилдан бери парламент депутати, Жанубий Нортхамптоншир ҳудудига вакиллик қилади

Таълими: Ўрта мактаб, Уоррик университетида сиёсатшуносликдан таълим олган

Парламентга сайланишгача фаолияти: Банк иши

Оиласи: Қурилиш пудратчисининг қизи, тўрт ёшлигида ота-онаси ажрашишган; Кент графлигида катта бўлган, 23 ёшида турмушга чиққан, икки ўғил ва бир қизнинг онаси

Шахсий ҳаёти: Ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатлар билан шуғулланувчи хайрия ташкилотига ёрдам беради; тақводор насроний, бошқа депутатлар билан Библияни ўрганиш бўйича гуруҳлар йиғинларида иштирок этади; "Тўртта тўй ва битта дафн маросими" фильмини йилига камида бир марта кўради; регби спортини ёқтиради

Асосий таклифлари:

Тереза Мэй: "Биз ўта қисқа муддат ичида сиёсий барқарорлик ва иқтисодимизга бўлган ишончни қайта тиклашимиз керак, партия ва мамлакатни бирлаштиришимиз, шунингдек, Оврўпо Иттифоқи таркибидан оқилона ва қадамма-қадам чиқиш йўлида музокараларни олиб боришимиз керак. Ундан ташқари, биз Британияни нафақат нуфузли синфлар, балки ҳар бир фуқаронинг манфаати учун ишлайдиган мамлакатга айлантиришимиз керак".

Андреа Ледсом: "Мен мамлакатимизнинг барча бурчакларига фаровонликни бўлашиб беришни хоҳлайман. Мен иш ўринлари яратилишига ёрдам беришни истайман, чунки биз ўз овозлари эшитилмай қолаётганини айтаётган миллионлаб ватандошларимизга қулоқ тутишимиз керак".

"Брексит"га муносабати

Тереза Мэй: Оврўпо Иттифоқига аъзоликни расман қўллаб-қувватлаган, лекин референдумдан олдинги кампанияда деярли иштирок этмаган. Ҳозир эса халқ хоҳишини қабул қилишини айтади.

Андреа Ледсом: Оврўпо Иттифоқидан чиқиб кетиш бўйича кампаниянинг раҳбарларидан бири, лекин 2013 йилда қилган баёнотларига кўра, Британия Оврўпо Иттифоқи таркибида қолишини истаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар