Афғонистонга 50 Британ ҳарбийси жўнатилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ҳарбий тайёргарлик ва маслаҳат бериш мақсадида 50 Британия ҳарбийсини Афғонистонга юборишга қарор қилинган.

Улар ҳозир Афғонистонда бўлиб турган 450 кишилик Британия қўшинлари сафига қўшиладилар.

Уларнинг ҳаммасининг асосий вазифаси аксилтеррор амалиётларида кўмаклашиш ва Афғонистон ҳарбий кучларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш бўлади.

Расмийларнинг билдиришларича, қўшимча Британ кучлари Толибонга қарши жанговор амалиётларда иштирок этмайдилар.

Британия ҳарбийларини шу йил Афғонистондан олиб чиқиб кетиш мўлжалланган эди.

Аммо уларнинг миссиясини 2017 йилгача узайтиришга қарор қилинган.

Қўшимча 50 Британия ҳарбийси Афғонистонга жойлаштирилиши ҳақида НАТОнинг Варшавадаги саммитида Бош вазир Дэвид Кэмерон эълон қилган.

Жаноб Кэмерон сўзларига кўра, бу нарса "Афғон ҳукумати ва Афғон хавфсизлик кучларининг террорчиларни мамлакатдан қувиб чиқаришларида ҳаётий аҳамиятга эга"дир.

Бош вазир Кэмерон 50 британиялик ҳарбий Афғон ҳаво кучларини тайёргарликдан ўтказишда иштирок этишини маълум қилган.

Шунингдек, Британия Афғон хавфсизлик кучларига 2020 йилгача 90 миллион доллар, Президент Ашраф Ғанининг ҳукуматига 230 миллион доллар миқдорида ёрдам беради.

Бу хабар АҚШ ҳам ўз ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиш жараёнини секинлаштиришга қарор қилгани ҳақидаги Президент Барак Обама баёноти ортидан эълон этилган.

Афғонистонда АҚШ ҳарбийлари сонини 2015 йил охиригача 5500 га тушириш режаланган эди.

Лекин Президент Обама ўзининг президентликдан кетаётган йили охиригача Афғонистонда 8400 ҳарбийси бўлишини айтди.

Варшавадаги НАТО саммитида Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат парламенти аъзолари 18 июл куни эскириб қолган "Тридент" ядровий каллакли сув ости кемасини янгилаш борасида овоз беришларини хабар қилган.

Варшавада Россия таҳдиди боис Эстония ва Полшага НАТО қўшинларини жойлаштиришга қарор қилинган, Британия Эстонияга 500, Полшага эса 150 ҳарбийсини юборишга қарор қилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар