Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Америкадаги норозиликлар яна такрорланмайди деб бўлмайди"

АҚШнинг Даллас полицияси раҳбари сўзларига кўра, 5 полиция зобитини отиб ўлдирган, 7 нафарини жароҳатлаган собиқ ҳарбий янада каттароқ ҳужумларни режалаган бўлган.

25 ёшли Мика Жонсон 2009-2013 йиллари армияда хизмат қилган, у Афғонистонда ҳам бўлган.

Қора танли инсонларнинг полиция ходимлари томонидан ўлдирилганига қарши Далласда норозилик амалиёти бўлиб ўтаётган пайти ушбу намойиш хавфсизлигини таъминлаётган полициячилар снайпер томонидан ҳужумга тутилган эди.

Мика Жонсон ўлдирилишидан олдин полиция билан музокаралар пайти қуролсиз қора танлилар полициячилар томонидан ўлдирилаётганидан ғазабда эканини ва оқ танли полиция ходимларини ўлдиришни хоҳлашини айтган.

Даллас полицияси раҳбари Дэвид Брауннинг айтишича, у Мика Жонсоннинг янада каттароқ режаси бўлганига ишонади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Полиция раҳбари Мика Жонсон портловчи модда тайёрлашни ўрганган, деб айтган.

Айни пайтда АҚШ бўйлаб полицияга қарши норозиликлар кенгайганига кузатилади.

Миннесотада намойишчилар йўлларни тўсиб олганлар, Батон-Руж шаҳрида қуролланган ўз-ўзини мудофаа гуруҳлари полициянинг тартибни сақлаш амалларига қаршилик кўрсатган.

Даллас шаҳрининг ўзида таранг вазият сақланиб қолаётгани хабар қилинади.

Полиция ходимларига янги ҳужумлар тайёрланаётгани ҳақида аноним хабар келиб тушгани ортидан шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Норозиликлар Нэшвилл, Индианаполис ва Вашингтон шаҳарларида ҳам бўлиб ўтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Президент Обама қора танлилар АҚШда бошқаларга нисбатан икки баробар кўп ҳибсга олинадилар, бунинг сабаби ирқчиликка бориб тақалади, дея танқид қилган.

Бироқ АҚШдаги жиноятчилик ва қурол-яроғ вазияти бўйича эксперт, профессор Жон Лотт Нью-Йорк Пост рўзномасидаги мақоласида Президент Обамани танқид қилди, президент қора танлилар оқ танлиларга нисбатан 6 баравар кўп жиноят содир этиши ҳақидаги маълумотни текшириб кўришга ҳафсала қилмаган, деб ёзган.

Townhall деган сайтда эълон қилинган қиёсга кўра, америкалик полициячилар ўзларининг Канададаги ҳамкасбларига нисбатан 5 баравар, Гремания полициячиларига солиштирганда 40 баравар, Англия полициячиларига қараганда 140 баравар кўп одам ўлдиришар экан.

АҚШ полициясининг қаттиққўллиги ва қора танлиларга нисбатан ҳаддан ортиқ куч қўллаш ҳоллари янгилик эмас, аммо охирги зўравонликларнинг миқёси кўпчиликни ларзага солган. Хўш, Америка бу нуқтага қандай келди?

Би-би-си ана шу савол билан ҳозир Нью-Йоркда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик таҳлилчи Суҳроб Исмоиловга мурожаат қилди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар