Италия: икки поезд тўқнашувида инсонлар ҳалок бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Italian Fire Service

Италия жанубида қарама-қарши йўналишда катта тезликда ҳаракатланаётган икки йўловчи поезд бир-бири билан тўқнашгани оқибатида йигирма инсон ҳаётдан кўз юмган, ўнлаб кишилар яраланган.

Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан хавотир билдирганлар.

Фалокат Италиянинг Адриатика денгизи соҳилидаги Бари шаҳрига яқин жойда рўй берган.

Икки поезд ҳам бир рельсда катта тезликда бораётган бўлган.

Икки поезд ҳам хусусий Ferrotramviaria SpA ширкатига тегишли бўлган.

Италия телеканаллари тўқнашувдан кейинги манзараларни намойиш этган.

Бу кадрларда юзма-юз урилган бир неча вагон буткул вайрон бўлганини кўриш мумкин.

Корадо шаҳри ҳокими ушбу фалокатни авиация фалокатига қиёслаш мумкинлигини айтган.

Жабрланганлар орасида болалар ҳам бор.

Тўқнашувга нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда.

Маҳаллий тергов идоралари тахмин қилишича, ҳалокатга инсоний омил сабаб бўлган.

12 июл куни Италия Бош вазири Маттео Ренци Милан шаҳрига сафар қилган.

Темир йўл ҳалокати туфайли бош вазир ўз сафарини бекор қилиб пойтахт Рмига қайтган.

Бош вазир Ренци синчков тергов ўтказишга ваъда берган.

Темир йўлнинг ушбу қисми анча гавжум экани, ҳар куни у ердан 200 тача поезд қатнаши хабар қилинади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар