Мэй Бош вазир, Жонсон Ташқи ишлар вазири

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA
Image caption Тереза Мэй

Британиянинг янги Бош вазири Тереза Мэй Лондоннинг собиқ ҳокими Борис Жонсонни Ташқи ишлар вазири қилиб тайинлаган.

Борис Жонсон Британияни Оврўпо Иттифоқидан чиқариш йўлида яловбардорлардан бири эди.

Собиқ Ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд эса янги ҳукуматнинг Молия вазири бўлди.

Ички ишлар вазири этиб Амбер Рудд тайинганлан.

Брексит масалаларида вазирлик эса Оврўпо Иттифоқига мухолифлардан Дэвис Дэвисга топширилган.

Би-би-си мухбирига кўра, собиқ Молия вазири Жорж Осборн ишдан бўшатилган.

Даунинг стритга етиб келиши билан янги Бош вазир Тереза Мэй унинг ҳукумати фақат "бир неча хосларга" эмас, ҳамма учун хизмат қилишини айтган.

Мэй хонимлари Оврўпо Иттифоқида қолиш тарафдори эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

•ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

•Instagram - BBC UZBEK

•Twitter - BBC UZBEK

•Odnoklassniki - BBC UZBEK

•Facebook - BBC UZBEK

•Google+BBC UZBEK

•YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

•Skype - uzbekbbclondon

•bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар