Каримов ГКЧПни қўллаб-қувватлаганми?

Бундан роппа-роса 25 йил муқаддам, 1991 йилнинг 18 август куни СССРда ҳокимият Фавқулодда Ҳолат Давлат Қўмитаси - ГКЧП қўлига ўтди.

Иттифоқнинг алоҳида ҳудудларида фавқулодда ҳолат жорий қилинди, митинг ва намойишлар тақиқланди.

Аммо Москвада демократик кучлар хунтага қаршилик кўрсатишди.

Армия ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар ортидан 22 август куни ГКЧП муваффақиятсизликка учради, унинг ташкилотчилари ҳибсга олинди.

Ўша кунларда Ҳиндистонга сафар қилган Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ГКЧПни очиқ қўлламаган, аммо унга очиқчасига қарши ҳам чиқмаганди.

Ҳодисалардан бир ҳафта ўтиб, у Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган.

Би-би-си ГКЧП кунлари Тошкент ва Москвада жараён қилган воқеалар шоҳидлари-Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари Рафиқ Нишонов ва собиқ адлия вазири Муҳаммадбобур Маликов, собиқ депутатлар Муҳаммад Солиҳ ва Жаҳонгир Маматов, шунингдек, собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошевлар билан суҳбатлашган.

Би-би-си Ўзбек хизматининг махсус видео лавҳасини YouTubeдаги каналимизда томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio