Путин Самарқандда тўхтаб ўтади

Путин ваКаримов Фото муаллифлик ҳуқуқи RT
Image caption Путиннинг айтишича, Каримов Ўзбекистон учун кўп иш қилган

Россия Президенти Владимир Путин сешанба куни шахсий ташриф билан Самарқандда бўлади.

Унинг Хитойдан қайтишда Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовга ҳурмат бажо келтириш учун Самарқандга тўхтаб ўтиши кутилмоқда.

"Мен эртага Ислом Каримовга ҳурмат бажо келтириш учун Самарқандга албатта кириб ўтаман", - дея Путиннинг сўзларидан иқтибос келтирган Россиянинг ТАСС хабар агентлиги.

Бу ҳақда у Хитойдаги "Йирик йигирмалик" саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида гапирган.

У Каримов "Ўзбекистон учун кўп иш қилгани"ни таъкидлаган.

Жаноб Путин Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти ҳам мамлакатдаги барқарорликни сақлаб қолади, деб умид қилишини айтган.

Кеча Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия раҳбарининг нима учун Каримовнинг дафн маросимида иштирок этолмаганига изоҳ берган ва буни Путиннинг "кун тартиби тиғиз"лиги билан тушунтирганди.

Шанба куни Самарқандда ўтган дафн маросимида Россия ҳайъатига Бош вазир Дмитрий Медведев бошчилик қилганди.

У ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ҳам олиб борган.

Дафн маросимида 17 та давлатдан ҳайъатлар қатнашган, аммо аксар МДҲ раҳбарлари, жумладан, Путин ва Назарбоев унда иштирок этишмаган.

Ислом Каримовнинг расман 2 сентябр куни 78 ёшида оламдан ўтгани эълон қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.