Ўзбекистон Сенати муваққат президентни эълон қилиши кутилмоқда

Ниғматилла Йўлдошев Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy
Image caption Конституция бўйича президент ваколатлари вақтинча Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевга ўтиши керак

Пайшанба куни Тошкентда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси бошланган.

Мажлис кун тартибидаги ягона масала президент ваколатларини президент вазифасини бажарувчига юклаш экани маълум қилинган.

Олий Мажлис кун тартибига киритилган бошқа масалаларнинг тафсилотлари маълум эмас.

Бу Ислом Каримов вафотидан буён парламентнинг илк йиғини бўлади.

Ўзбекистон конституциясининг 96-моддасига биноан, агар президент вафот этса ёки ўз вазифасини бажара олмай қолса, унинг ваколатлари Сенат раисига ўтади ва уч ой муддат ичида президент сайловлари ўтказилиши керак.

Ўзбек расмийлари ҳалигача президент сайловлари муддатини эълон қилишгани йўқ.

Аммо Кремл жаноб Каримовнинг вафоти эълон қилинган 2 сентябр оқшомида Президент Путин "Ўзбекистон Сенати раиси ва президент вазифасини бажарувчи Ниғматилла Йўлдошев" номига таъзия телеграммаси йўллаганини маълум қилди.

Прокуратурадан чиққан ва ўтмишда адлия вазири лавозимини эгаллаган тошкентлик жаноб Йўлдошев доимий қудрат учун даъвогар шахс сифатида кўрилмайди.

Ислом Каримовни дафн этиш юзасидан тузилган ҳукумат комиссиясига Бош вазир Шавкат Мирзиёев бошчилик қилган ва Самарқандга келган хорижий раҳбарларни ҳам унинг ўзи кутиб олган.

59 ёшли Жаноб Мирзиёевнинг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов ҳам Каримовнинг эҳтимолий меросхўрларидан бири сифатида кўриб келинган.

Аммо уларнинг биронтаси ҳам ҳозирга қадар ўзларининг президентлик интилишлари ҳақида очиқ гапирмаган.

Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида оламдан ўтганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.