Сицилия мафияси сураткаш нишонида

Италиялик 82 ёшли машҳур фотограф Летиция Батталя Сицилия мафиясига бағишланган суратлар тўпламини эълон қилган. Ноябр ойи охирида Рим Миллий санъат музейида унинг суратлари кўргазмаси очилади.

Летиция Батталя

Сурат манбаси, GIULIA MARIANI

Сурат тагсўзи,

"Бу суратларга қараш ҳозиргача мен учун оғриқли", - дейди Летиция Батталя. У 1970-90-йилларда Италиядаги Сицилия мафияси акс этган суратларнинг энг машҳур муаллифларидан. Диққат: бу суратлардан баъзиларида ларзага солувчи саҳналар, жумладан, ўлдирилганларнинг жасадлари ҳам акс этган.

Сурат манбаси, LETIZIA BATTAGLIA

Сурат тагсўзи,

Бу Баттальянинг энг машҳур суратларидан. Унда ўша пайтдаги Сицилия ҳокими Пьерсанти Маттарелланинг мафия томонидан ўлдирилиши акс этган. Марҳумнинг жасадини унинг укаси, Италиянинг ҳозирги Президенти Сержо Маттарелла ушлаб турибди. "Италиянинг ҳозирги Президенти юрагида мафияга қарши кураш бир умрга муҳрланди", дейди сураткаш.

Сурат манбаси, LETIZIA BATTAGLIA

Сурат тагсўзи,

Ушбу суратдаги эркак, Леолука Багарелла ўнлаб қотилликлар учун маҳкум этилган. Летиция Батталя 1980 йилда унинг ҳибсга олиниши чоғида Багарелланинг ёнида бўлган.

Сурат манбаси, LETIZIA BATTAGLIA

Сурат тагсўзи,

Бу Палермонинг қашшоқ мавзеъларидан бирида ўйинчоқ тўппонча ушлаб олиб, киллер ролини ўйнаётган оддий болакай. "Аммо қурол ўйинчоқ эмас. Мен Сицилия ҳукуматида ишлаганимда болаларга ўйинчоқ қуроллар совға қилишни тўхтатиш ҳақидаги манифестни ёзган эдим", - дея ҳикоя қилади италиялик фотограф.

Сурат манбаси, LETIZIA BATTAGLIA

Сурат тагсўзи,

Мафия томонидан ўлдирилган эркакнинг сурати

Сурат манбаси, LETIZIA BATTAGLIA

Сурат тагсўзи,

Қотиллик саҳнаси

Сурат манбаси, LETIZIA BATTAGLIA

Сурат тагсўзи,

Ўликларни томошага ўч оломон ўраб оларди. "Баъзида жасадлар атрофида қўлида музқаймоқ ушлаган болалар ҳам пайдо бўлишарди", - дея хотирлайди Батталья.

Сурат манбаси, LETIZIA BATTAGLIA

Сурат тагсўзи,

1979 йилда ўлдирилган ҳакам Чезара Терранова. Унинг кўксидан оққан қон суратда қизилдан қорага айланади. "Мен ҳамма суратларни оқ-қора тасвирда олганман. Суратлардаги қизил қон рангига чидолмасдим", - дейди сураткаш.

Сурат манбаси, LETIZIA BATTAGLIA

Сурат тагсўзи,

1978 йилда 114 нафар мафия аъзолари устидан маҳкама жараёни.Орқа қаторда ўтирган айбланувчилар Батталя ўзларини суратга олаётганини кўриб, юзларини яширишган.

Сурат манбаси, LETIZIA BATTAGLIA

Сурат тагсўзи,

Мафияга қарши курашган машҳур ҳакам Жованни Фалконе ушбу суратда 1982 йилда ўлдирилган генерал Карло Алберто далла Кьезанинг дафн маросимида.

Сурат манбаси, LETIZIA BATTAGLIA

Сурат тагсўзи,

1990-йиллар бошида мафия билан боғлиқ зўравонликларга қарши кайфият Сицилия жамиятини бирлаштирди. Палермода мафияга қарши норозилик чиқишлари бўлиб ўтди. Ушбу суратда ана шундай чиқишлардан бири муҳрланган