Хориждаги мухолифат Ўзбекистонга қайтадими?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хориждаги мухолифат Ўзбекистонга қайтадими?

Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг 5 ноябр куни Истанбулда ўтиши режаланган навбатдан ташқари Қурултойи Туркиядаги фавқулодда вазият боис қолдирилган.

Анжуманда қатнашиш учун мухолифат фаоллари ва Туркияда яшаётган кўплаб ўзбек муҳожирлари тўпланишганди.

Ўзбекистондаги ҳокимият ўзгариши марҳум Президент Ислом Каримов даврида сиёсий сабаблар билан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган фаоллар ва муҳожирлар орасида ватанга қайтиш борасида умидларни уйғотган.

Би-би-си хавфсизлик мақсадларида шахси ошкор этилишини истамаган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаолларидан бири билан суҳбатлашган.

Видеони YouTube каналимизда томоша қилинг .

Алоқадор мавзулар