Ижтимоий тармоқлар: 'Алвидо, Грин Карта!'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

АҚШ президентлигига сайловларда республикачи номзод Доналд Трампнинг мутлақ ғалабани қўлга киритиши марказий осиёлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида фаол муҳокама қилинмоқда.

"Агар Клинтон бўлса аниқ Россия билан 'война' бўларди, яхшиямки, у бўлмади-ю", - деган ўзбекистонлик Ғолибжон Пардаев

Armen Agamyan Трамп "халк манфаатлари йўлида иш олиб боради" деган фикрда.

"Ҳа нима, тўғри танлов. У (Трамп) ўзига тўқ инсон, ҳалқ манфаати учун иш олиб боради".

"Буларнинг иккисига ҳам овоз бериш бу жиноят содир этиш билан тенгдир, лекин Трамп ўз фикрига эга инсонга ўхшаяпти чамамда. Жириновскийга ўхшашлиги билан эса одамни чўчитяпти", деб ёзади Гелена Дадиани.

Арсен Кевхаянц "Каддафини яксон қилишаётганини кулиб томоша қилганидан сўнг, бу аёлни умуман одам ўрнида кўрмайман." дея изоҳ қолдирган.

Ширин Абдуллаева: "Агар америкаликлар Трампни танлашган бўлса, демак улар у даражада руслардан қўрқиб қолмаган экан ва ҳали тўғри фикрлай олар эканлар. Трампга табрикларим!".

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Трампнинг сайловолди чиқишларидаги мусулмонларга қарши оҳангларга эътибор қаратишган.

"Фашистларга байрам бўлибди. У (Трамп) мусулмонлардан нафратланади!" деб ёзади Habib Hakimov

Афросияб Кубборов: "Клинтон биринчи аёл президент бўлмоқчи эди, лекин уддалай олмади. Америкада ҳар доимгидек табиий саралаш тизими иш берди".

"Хурсанд бўлишга арзигулик эмас. Назаримда, худди Гитлер ёкки Мюллердан бирини танлаб олиш керак бўлгандек", дейди Karina Safarova.

Irina M. Olive "Алвидо, Грин Карта!" дея изоҳ қолдирган.

Қозоғистонлик Дархан Мукашевга кўра, "Трамп оға - "Миллат Раҳнамоси!"

"Америкаликларни табриклайман!!! Телба, қўли қонга беланган Клинтон бўлагандан кўра, узоқни кўра билган, совуққон бизнесмен бўлгани яхши", дейди Asxat Moldakim.

Ilmaz Nurghali "Клинтон, Буш, Путин, Медведевлар келиб кетаверади, аммо Назарбаев ҳар доим ўз ўрнида қолади."

Alina Genova "Трамп Хитойдан заводларни қайтариб Америкада иш ўринлари яратмоқчи эди".

Қирғизистонлик Amira Sultan Трампнинг ғалабаси АҚШ демократиясининг меваси эканини айтган ва уни қирғиз демократияси учун ўрнак қилиб кўрсатган.

"Кўриб ҳавас қилинглар, чунки сизлар ҳеч қачон америкаликлардек сайловлар ўтказа олмайсиз. Уларда кутилмаган ҳодисалар рўй бериши мумкин. Бизларда-чи, 99% натижа олдиндан маълум бўлади."

Kostya Kravt "Ура! Балли Трамп! Ҳамма уни мазах қилган эди, у эса ғолиб чиқди. Давлат машинаси, ахборот воситалари, Ҳолливуд, ҳамма унга қарши эди. Ҳақиқатдан ҳам Америкада демократия бор экан."

"Менга ким ғолибу, ким енгилгани қизиқ эмас. Ўзга мамлакатларга демократияси билан суқилмаса бўлгани" деб ёзади Beksultan Osmonov.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг