Ноилождан номзодлар
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Президент сайловлари: ноилождан номзодлар

4 декабрда ўзбекистонликлар мустақиллик тарихида биринчи марта Ислом Каримовсиз сайловда овоз беришади.

Улар мамлакат президентини сайлайдилар.

Сайловолди ҳаракатларини бошлаган тўрт номзод ўз дастурларида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни хал этиш билан халқнинг фаровонлигини кўтаришга ваъдалар бермоқдалар.

Шунингдек, номзодлар вилоятларга сафар қилиб, потенциал сайловчилар билан ҳам учрашмоқдалар.

Марказий Сайлов коммиссияси қонунга биноан номзодларнинг сайловолди ташвиқотларига оммавий ахборот воситаларида тенг имкониятлар яратган.

Хусусан, ҳар бир номзодга теле ва радио каналларида минг дақиқага яқин эфир вақти белгиланган.

Ўзбекистон телевидениеси номзодларнинг сайловолди ташвиқот видеороликларини мунтазам кўрсатиб келмоқда.

Бироқ, кузатувчилар номзодларнинг ташвиқот-тарғибот материаллари худди битта ижодий корхона томонидан айнан бир қолипда яратилгандек, бир-биридан унчалик фарқ қилмаслигига эътибор қаратишади.