'Мирзиёевдан қўшнилар кўп нарса кутяпти'

Тошкентда давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат ҳайъатлари ишчи гуруҳларининг учрашувлари ниҳоясига етган.

Турсунбой Бакир ўғли билан видео суҳбатни YouTube каналимизда томоша қилинг.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабарида айтилишича, икки томон давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштириш масаласини муҳокама қилишган, жумладан, аввал мувофиқлаштирилмаган чегара ҳудудлари бўйича фикр алмашилган.Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат ҳайъатлари давлат чегарасининг баҳсли деб кўрилган жаъми 56 ҳудуди юзасидан келишувга эришгани хабар қилинганди.

Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан чегара баҳсларини ечиш жараёни Ислом Каримов вафотидан сўнг жадаллашгани кузатилмоқда.

Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлар билан алоқалар ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришни ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши деб эълон қилган.

Охирги 10 йилда биринчи марта Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг ҳукумат ва жамоатчилик вакилларидан иборат ҳайъатлари икки давлатга ташриф буюрган.

Қирғизистон ва Тожикистон мулозимлари йирик минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш учун имконият пайдо бўлганини айтишган.

Ҳар икки давлат билан чегара тартибининг юмшаши ва ўзаро борди-келдиларнинг осонлаштирилиши ҳақида хабарлар олинган.

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси икки давлат ўртасидаги виза тартиби бекор қилиниши мумкинлигига ишора қилган.

Ўзбекистон Тожикистоннинг зиддиятли Роғун ГЭСи қурилишини бошлагани ҳақидаги хабарга очиқ қаршилик билдирмаган.

Тошкентга ташриф буюрган тожик ҳайъати билан айни масалада маслаҳатлашувлар бўлиб ўтгани хабар қилинган.

Марҳум Президент Ислом Каримов даврида Ўзбекистоннинг деярли барча қўшни давлатлар билан муносабатлари муаммоли бўлиб келган эди.

Қўшнилар расмий Тошкентни энергетикадан сиёсий босим воситаси сифатида фойдаланишда айблаганлар.

Қирғизистон парламентининг собиқ депутати ва собиқ Омбудсман Турсунбой Бакир ўғли минтақада Ислом Каримов сиёсатининг ашаддий танқидчиси сифатида танилганди.

Би-би-си қирғизистонлик сиёсатчи билан шу ой бошида Истанбулда суҳбатлашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг