Совет атом синовидан омон қолганлар - Би-би-си Ўзбек фильми

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Видео тагсўзи, Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Совет Иттифоқи ўз атом қуроллари синовлари учун маҳаллий қозоқларни тажриба сифатида ишлатганми?

СССРнинг Қозоғистондаги синов майдони ёпилганига чорак асрдан ошса ҳамки, бу саволни ҳозир кўпчилик сўрайди.

Бироқ Совет атом синовлари тарихи Россияда ҳамон ўта махфий тутилиши боис унга ҳеч ким аниқ жавоб тополмаган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил илк атом синовларида тажриба сифатида олиб кетилган қозоқ отахони билан учрашган.

Элиғози-ота ўзига билдирмай у ва ўнлаб бошқа қишлоқдошларини Советлар атом синовида тажриба қилишган, деб ишонади.

Сурат тагсўзи,

Марказий Осиёда ортлатилган ядро қуроллари харитаси

Айни пайтда, 40 йил давомида Қозоғистонда синалган атом қуроллари ҳозир ҳам ярим миллиондан ортиқ инсоннинг ирсиятини бузгани айтилмоқда.

Қозоқ чўлининг Семипалатинск ва Қарағанда вилоятлари туташган Бельгия ҳудудича улкан майдонида ҳам ер усти, ҳам ер ости атом синовлари ўтказилган.

1960-йиллар бошигача юздан зиёд атом қуроли очиқ ҳавода синалган. Баъзан шамол заҳарли радиацияни атрофдаги қишлоқлар устига ёғдирган.

Олимларга кўра, кейинроқ ер остидаги портлатилган бомбалар ҳам ер ости сувлари ва экологияни бузган.

Полигон ҳозир ёпиқ, аммо олимларга кўра, очиқ синовларни кўрган гувоҳларнинг 4-авлодида ҳам радиацияга алоқадор бедаво касалликлар учрамоқда.

Муаллиф ва мухбир: Рустам Қобил

Тасвирчи: Кельвин Браун.

Телепродюсер: Ник Стурди.

Радиопродюсер: Нейл Маккарти.

Муҳаррир: Нейл Далглейш.

Ушбу фильм BBC World Service Radio, BBC News TV ҳамда Би-би-си Ўзбек ва Рус Хизматлари қўшма лойиҳасидир.

Фильмда Қозоғистон Давлат Архиви материалларидан фойдаланилди.

Би-би-си ушбу фильмни тайёрлаш жараёнида кўрсатган ёрдамлари учун Қозоғистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонасига миннатдорчилик билдиради.