Саудия Арабистони: мини-юбкадаги 'Хулуд' билан 'прокурор' шуғулланади

Саудия Арабистони Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ўтган дам олиш кунида мана бу ёшгина модель қиз саудияликлар қаршисида калта юбкаю кофтада кўриниш берган.

Энди эса, Саудия Арабистони диний полицияси ва масъуллар унинг ортидан тушишган.

Устига устак, у пойтахт Ар-Риёд шимолидаги кичиккина бир қишлоқда шу каби қиёфада намоён бўлган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Саудия Арабистони ўзгаришлар бўсағасидами?

Саудия Арабистони аҳлоқ полицияси тишлоғичми?

Қадимий ва тарихий сатҳни айланиб, тушган суратини Snapchat га ҳам юклаган.

Айрим ижтимоий-мулоқот тармоқлари фойдаланувчилари уни ҳибсга олишга ҳам чақиришмоқда.

Подшоҳликнинг масъуллари ҳам узоқ куттириб ўтиришмаган.

24 соатга қолмай, текширувларини бошлашган, уни тергов қилишга ҳам улгуришган.

Саудиядаги маҳаллий нашрларнинг хабар беришларича, модель эркак йўлдоши билан тарихий сатҳга борганини "тан олган".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар