"Лайк" олмасангиз кайфиятингиз бузиладими?

Social Media

Ditch the Label хайрия ташкилоти 12-20 ёш орасидаги интернет фойдаланувчилари ўртасида сўров ўтказган.

Сўралганларнинг қарийб 70 фоизи ижтимоий тармоқларда кимнидир ҳақорат қилганини тан олган.

17 фоиз эса очиқча таҳқирлаганини эътироф этган.

Энг кўп ҳақоратлар Facebook ва Instagram да экани қайд этилган.

40 фоиз одам кимдир сурати остида "лайк" олмаса кайфияти бузилишини айтган.

35 фоиз эса фолловерлар сони ўзи ҳақидаги фикрига таъсир қилишини билдирган.

Сўровда 10 минг киши қатнашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02