Новосибирск мигрантлар оқимини камайтирмоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи Anna Moiseenko
Image caption Вилоят ҳокимига кўра, хорижий ишчилар маҳаллий меҳнат бозорига салбий таъсир қилиши мумкин.

Россиянинг Новосибирск вилояти маъмурияти мигрантлар квотасини қисқартириш бўйича таклифларни ишлаб чиққан.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати билдиришича, келгуси йилда атиги 3 минг муҳожирга Новосибирск вилояти ҳудудида яшаш рухсатномаси берилиши мумкин.

Шу пайтгача йилига 4 минг муҳожир Новосибирскда яшаш рухсатномасини олиши мумкин эди.

Расмий маълумотга кўра, Новосибирск ҳудудига 2013 йилдан бери 28 минг хорижий фуқаро келиб жойлашган. Уларнинг 4 фоизи Ўзбекистон фуқаролари экани айтилади.

Вилоят губернатори идораси билдиришича, Молдова ва Украинадан келаётганлар сони камайган, аммо Ўзбекистон ва Тожикистондан келаётган мигрантлар сони ошган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Anna Moiseenko
Image caption Тожикистон ва Ўзбекистондан муҳожирлар оқими камаймаяпти.

Мигрантлар квотасини камайтириш қарорига вилоят губернатори Владимир Городецкий раислигида ўтган мажлисда келинган.

Мажлисда "Хавфсиз шаҳар" дастури, ҳамда хорижий ишчи кучларининг маҳаллий меҳнат бозорига салбий таъсири муҳокама этилган.

Москвада оммавий муштлашган мигрантлар қамоққа олинди

Мигрантлар юборган юклар Ўзбекистонга "етиб бормаяпти"

Ўзбек мигранти ичак-чавоғи осилган ҳолатда шифохонадан чиқариб юборилди

Алоқадор мавзулар