Путинга Сурияда ИШИД мавҳ этилгани ҳақида ҳисобот берилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Сурия озод бўлдими?

Путинга Сурияда ИШИД мавҳ этилгани ҳақида ҳисобот берилди

Суриядаги барча ИШИД гуруҳлари йўқ қилинди, деб айтган Россия Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов.

Путин президент сайловларида қатнашишини эълон қилди

Сурия: Россия ҳаво ҳужумлари оқибатида "ўнлаб тинч аҳоли вакиллари" қурбон бўлган

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Орқада ИШИД, олдинда Аросат

ИШИД устидан узил-кесил ғалаба ҳақида эса Мудофаа вазири Сергей Шойгу Владимир Путинга ҳисобот берган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи MIKHAIL KLIMENTYEV/TASS
Image caption Шойгу Путин билан

Аввалроқ, Путин яна бир бор ўз номзодини президентлик сайловига қўйиши ҳақида маълум қилганди.

"Суриядаги ИШИДнинг барча жиноий гуруҳлари яксон этилди, ҳудуд эса озод қилинди. Бу ҳақда Мудофаа вазири, генерал Сергей Шойгу Бош қўмондон, президент Владимир Путинга ҳисобот берди", деб айтган Бош штаб бошлиғи.

ИШИД фаолияти Россия ва яна бир неча давлатларда тақиқланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар