Хўжандда 4 киши палов еб ҳалок бўлди

Image caption Бу Тожикистонда паловдан илк заҳарланиш ҳоли эмас.

Тожикистон шимолидаги Хӯжанд шаҳрида палов истеъмолидан сӯнг тӯрт одам ҳаётдан кӯз юмган. Уларнинг ёши 52дан 67 ёшгача бӯлган.

Марҳумлар оила аъзоларининг айтишларича, бу фожиа янги йил арафасида - 30-декабр куни юз берган.

Яна 8 киши беморхонага ётқизилган. Ҳозир улардан икки нафарига, жумладан, бир ёш боланинг соғлиги аниқлангач, уйига жавоб берилган.

Паловдан заҳарланган кишиларнинг ҳаммаси Хўжанднинг 19-микрошаҳарчасида, битта кӯп қаватли уйда яшашган.

Улар ӯзаро йиғилиб, ошхӯрлик қилишган. Ҳозир беморхонада даволанаётган заҳарланган кишилардан бирининг айтишича, паловнинг мазаси қандайдир одатдагидан бошқача бӯлган ва у икки-уч тотингач, ош емай қӯйган.

Омон қолганларнинг бошқалари ҳам камроқ ош ейишгани аниқланган. Дастурхонга спиртли ичимлик ҳам қӯйилган. Лекин тирик қолган ошхӯрлар ичкиликка қӯл тегизилмагани, ҳеч ким ичмаганини айтишмоқда.

Ошхӯрлардан биттаси уйига ҳам бир коса ош юборган. Уй бекаси ошнинг таъми бошқача эканлигини сезиб, оила аъзоларига уни емаслигини тайинлаган. Фақат неваралардан бири - ёш болакай бир оғиз еб кӯрган ва шу заҳоти тупуриб ташлаган. Шунда ҳам унинг соғлиги бироз ёмонлашган.

Ҳозирча ошдан заҳарланиш сабаблари тўлиқ аниқланманган. Лекин, ҳалок бӯлган кишилардан бирининг танаси текшириш учун ёриб кӯрилганда, ошқозонидан натрий нитрат топилгани билдирилмоқда.

Экспертиза ходимлари ош тузига натрий нитрат аралашиб қолган бӯлиши мумкин, деган тахминни илгари суришмоқда. Аммо, бу фараз тӯлиқ тасдиғини топганича йӯқ. Овқат пиширган ошпазнинг ӯзи ҳам ҳаётдан кӯз юмган.

Хӯжанд шаҳар прокуратураси томонидан Тожикистон Жиноят кодексининг «Эҳтиётсизлик туфайли ӯлимга олиб бориш» моддаси бӯйича жиноий иш очилиб, оммавий заҳарланиш сабаблари ӯрганилмоқда. Дастурхонга тортилган барча егулик ва ичимликлар экспертизага юборилган ва текшириб кӯрилмоқда.

Бу биринчи заҳарланиш эмас

Худди шу каби ошдан оммавий заҳарланиш бундан 15 йил олдин Бобожон Ғафуров туманида юз берганди.

Бир неча кишининг ҳалок бӯлиши, 10дан ортиқ одамнинг заҳарланишдан сӯнг беморхонада даволанишига сабаб бӯлган ҳодиса сабаблари аниқланганда, ош тузи ӯрнига натрий нитрат ишлатилгани ёки тузга бу минерал модда аралашиб қолгани маълум бӯлганди.

Ӯтган йилда эса, мамлакат жанубида колбаса истеъмолидан сӯнг заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кӯз юмиш ҳодисаси юз берган. Бу кӯнгилсиз ҳодиса ҳақида мамлакат раҳбарлари ҳам ташвиш билдириб, четдан сифатсиз гӯшт, айниқса, парранда гӯшти олиб келиш таъқиқлаб қӯйилганди.

Маҳаллий кузатувчиларга кӯра, жамоат овқатланиш жойларида ҳам сифатсиз хом ашёдан таом тайёрлаш ҳоллари мавжуд. Лекин, аксари истеъмолчилар шикоят қилишмайди.

Одамлар орасида арз қилганинг билан фойдаси йӯқ, санитария-эпидемилогия соҳасида ишловчи масъулларнинг оғзи мойлаб қӯйилган, беҳуда вақт сарфлаганинг қолади, деган ақида шаклланган.

Ўзбекистон Қозоғистонга палов экспорт қилади

Палов ва ниҳоят ЮНЕСКО рўйхатига киритилди