MH17 ҳалокатида Россия айбланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Австралия ва Голландия 2014 йил 17 июлида Украина осмонида уриб туширилган "Боинг" ҳалокатида Россияни айблади.

МН17 фожеаси: Голландия тергови ракетани айблади

Халқаро терговчилар гуруҳига кўра, MH17 парвозини бажараётган Малайзия самолёти Россиянинг 53 - ҳаводан мудофаа бригадасига тегишли "Бук" ракета-зенит комплекси воситасида уриб туширилган.

Ҳар икки давлат Россияни бу ҳақда расман хабардор қилган.

Голландия расмийларига кўра, Россия эндиликда халқаро маҳкамага берилиши мумкин.

Маҳкама эса фожиа қурбонларига товон тўлаш қарорини чиқариш эҳтимоли катта.

Россия мудофаа вазирлиги MH17 ҳалокатига алоқасини яна бир марта рад этиб чиқди.

Президент Путин эса, Россия фақат терговга қўйилсагина, унинг хулосаларини тан олиши мумкинлигини айтди.

Ҳалокатда 283 йўловчи, жумладан, 80 бола ва 15 экипаж аъзоси нобуд бўлган.

Қурбонларнинг учдан икки қисми Голландия, ўндан ошиғи малайзиялик, қолганлари эса Австралия фуқаролари.

Россия фожиада Украина армиясини айблайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар