Элёр қандай қилиб Москва полиция ходимини ўзидан кечирим сўратди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK

Москвадаги интернет-дўконларнинг бирида юк тахловчиси Элёр Абдурахмонов билан полициячилар орасида ноодатий воқеа рўй берди.

Яъни, муҳожирларни полиция ушлаб кетиши, пул талаб қилиши ва куч ишлатиш ҳолатлари ноодатий эмас, аммо...

Хуллас, барча хужжатлари жойида бўлган Элёр Чертанова туман ИИБда 12 соат ушлаб ўтирилган.

Эртаси куни эса полиция ходими Павел Соколов мигрантга 10 та ҳар хил фамилияларга ёзилган квитанцияларни бериб, ҳар бирига 500 рублдан тўлашини, акс ҳолда депортация қилинишини айтган.

Элёр Абдурахмонов "Сбербанк" ёнига бориб ёнида мигрантлар учун бепул юрист Валентина Чупикка қўнғироқ қилиб маслаҳат сўрайди.

Юрист унга бир рубл ҳам тўламасликни ва полиция билан ўзини қандай тутишни ўргатади.

Муҳожир полиция маҳкамасига қайтиб бориб, пул тўламаслигини, исташса судга юборишлари мумкинлигини айтган.

ИИБ ходимлари Элёрни хужжатларини қўлига бериб, қўйиб юборишган.

Юрист Валентина Чупик полиция ходимининг ноқонуний ҳатти ҳаракатлари юзасидан Чертанова туман ИИБ раҳбариятига мурожаат қилди.

ИИБ ходими Моисеев Элёрдан кечирим сўради.

Ўзбекистонлик муҳожир миллатчилар хужумига учради

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek