Шуҳрат Бобожон: 'Бизни сўз эркинлиги учун жазолашди'
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Шуҳрат Бобожон: 'Бизни сўз эркинлиги учун жазолашди'

Ўзбекистон хорижда яшаётган таниқли журналистлар Шуҳрат, Қудрат ва Ҳурмат Бобожоновларни фуқароликдан чиқарган.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси вакили маълум қилган.

Ака-ука Бобожоновларнинг Би-би-сига айтишича, фуқароликдан чиқариш ҳақидаги президент фармони 2014 йил 16 июнда имзоланган.

Расмий сабаб -консуллик рўйхатида турмаганлик.

Аммо ака-укалар ўзларининг журналистик фаолият учун жазоланганликларини айтишади.

Бобожоновлар ўзлари бехабар фуқароликдан чиқарилган илк ўзбек ватандошлари эмас.

Бундан аввал ватанга қайтишга уринган бир неча ўзбек ватандоши фуқароликдан чиқарилгани важидан Тошкент аэропортидан қайтарилган.

Улар асосан хориждаги ўзбек фуқаро жамияти фаолларидир.

Ўзбекистон четдаги ўзбекларни алдаб чақирмоқдами?

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Тошкент аэропортида ҳибсга олинди

'Бобомурод Абдуллаев Мирзиёевга керак'

Бу эса ҳукумат фуқаролик ҳақидаги қонундан танқидчиларга қарши фойдаланмоқда, деган фикрларни уйғотган.

АҚШ фуқароси Зокир Алиевнинг Ўзбекистонда ҳибсга олиниши хориждаги ватандошларнинг тақдири билан боғлиқ бошқа саволларни ҳам ўртага чиқарган.

Ҳодиса Ўзбекистон ҳукумати хориждаги ватандошлар билан ишлаш бўйича янги концепцияни жамоатчилик муҳокамасига қўйган пайтда юз берган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek