"Ziyo.uz'дан китоб юклаганим учун судландим"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ғайрат Зиёхўжаев
Image caption Ғайрат Зиёхўжаев 11 ой давом этган тергов ва суд унинг саломатлигига кескин таъсир қилганини айтади.

Ғайрат Зиёхўжаев Ўзбекистонда қонуний Ziyo.uz сайтидан диний китобни ўз компютери ва телефонига юклаб олганида, оқибати нима бўлишини билмаганди.

Ўз сартарошининг телефонига бу китобни ўтказиб бериши ортидан у қарийб 1 йил тергов ва судга қатнади. Тошкент шаҳрининг Учтепа туман суди уни ақидапарастлик фикрлари билан йўғрилган адабиётни тарқатишда айбдор деб топди, аммо суд залидан озод қилди.

Ғайрат ўзига қарши тергов ва суд қарори ноқонуний экани, ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита бу китобни аввал ман қилмаганини даъво қилади. Тергов бошланганида у китобнинг тақиқланган ё тақиқланмаганини сўраб Диний қўмитага ариза ёзган. Қўмита ўз жавобида бу китобда ақидапарастлик ғоялари борлигини таъкидлаган, аммо бу китоб аввал экспертлар томонидан текширилмаганини билдирган.

Судланувчи агар китоб эксперт хулосасига эга бўлмаган бўлса, нега ўзи судга тортилганини билишни истайди. Ғайрат Зиёхўжаев ўзининг мусодара қилинган компютери ва телефони қайтарилиши, ҳамда масъул терговчилар жавобгарликка тортилишига чақирмоқда.

Унинг арзи асосида апелляцион суд келгуси ҳафта ишни яна бир бор кўриб чиқади.

Видеолавҳани томоша қилинг.

Диний қўмита: "Болалар масжидга боргани учун Нобел ололмаяпмиз"

Ўзбекистон: Диний идорага режим бошлиғи қайтди

Ўзбекистонда Ислом: кеча, бугун, эртага

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002