"Энергетика мутахассисиман, лекин Россияда ошпазлик қиляпман"

Image caption Ғайбулла Ўзбекистонда олий ўқув юртини тамомлаган.

Санкт-Петербургдаги бир нуфузли меҳмонхонада 500дан зиёд ўзбекистонлик меҳнат мухожирлари ишлайди. Ошпаз, фаррош, идиш ювувчи, официант каби турли касблардаги бу мигрантлар воситачи фирма орқали ишга қабул қилинган.

Шаҳрисабзлик Ғайбулла Тошкент Давлат Техника университетини тамомлаб, аввалига Ўзбекистонда ишлаган. "350 минг сўм ойлик... Боламга етадими, ўзимгами?" дейди у. Етишмовчилик сабаб Россияга ишлашга келган ва ҳозирда меҳмонхонада ошпазлик қилаяпти.

Ғайбулла ҳамроҳлигида меҳмонхона ошхонасининг бир қисмини кўрдик. Залда ишловчилар кун бўйи тик оёқда, ичкаридагилар эса кунига 12 соатлаб маиший техникаларнинг шовқини остида ишлайди.

Меҳмонхонада ишлаётган жиззахлик 20-25 ёшли ўзбек йигитларнинг барчасида ўзига яраша тарих бор. Аммо Россияга келишларининг асосий сабаби битта - Ўзбекистондаги ишсизлик, ҳамда... тирикчилик.

Москвадаги ўзбек мигрант террорга қарши ош берди

Мигрант: ‘Санкт-Петербургда ҳануз текшир-текшир’

Мигрант қаерда энг кўп пул топади?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002