Ўзбекистон: Ёш қиз билан "жимо қилаётган домла" видеоси тарқалди

Сурат манбаси, Amankeldi Shadiev
Хонтахта устидаги мато кўтарилганда у ерда оқ салла ҳам борлиги намоён бўлади
Интернетда ёш қиз билан яланғоч ҳолда афтидан жинсий алоқа қилаётган домла акс этган видео тарқалди.
Унда домла экани айтилган қария ўз уйида ёш аёл билан гаплашиб ўтирганини айтади. Қиз эса ички кийимларини қайта кия бошлайди.
Суҳбатдошларнинг шевасидан бу видео Хоразм вилояти ёки Қорақалпоғистоннинг хоразмлик аҳли яшовчи ҳудудида олингани англашилади.
Видеони олаётган йигитлар қариянинг нима билан шуғулланаётганини сўроқ остига оладилар.
"Уйимда ўтирибман, ҳа? Уйланмоқчиман, ҳозир гаплашдим, ўйинчи қиз, танишдим. Ўзи келди танишгани, ман чақириб келмадим уни", - дея жавоб беради у.
"Қизингиз тенги эмасми у?" деган саволга, "уйланмоқчиман, хотиним йўқ" дея жавоб қайтаради.
Қариянинг олдидаги хонтахтада бир неча эски китоблар, ҳамда дўппи ва оқ салла жойлаштирилган.
Китоблар ҳақида сўралганда, у: "Китоблар ота-бобомдан қолган қадимий китоблар, турибди шу ерда, шол бўласан, тегма унга", дея жавоб беради яланғоч баданининг пастки қисмига рўмол ўрай туриб.
"Ман шол бўламанми? Шу ерда (.........) ўтириб, сиз шол бўлмайсизми?" дея уни сўроқ қилади унинг уйига бостириб кирган йигитлардан бири.
Отахон ўз уйига бостириб кириш ноқонуний экани ва қизни мажбурлаб олиб келмаганини қайтариб норозилик билдиради.
Видео Фейсбукда қозоқ тилидаги саҳифалардан бирига шанба куни жойлаштирилди. Унинг қачон ва ким томонидан олингани маълум эмас.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek