АҚШ ва Ўзбекистон: "Ўткан кунлар"нинг инглизча нашри учун молиявий ёрдам сўралмоқда

Америкалик таржимон Марк Рис ўзбек романчилиги асосчиси бўлмиш Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романини инглиз тилида чоп қилиш учун молиявий кўмак сўрамоқда.

Китоб келгуси баҳор Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишлаб АҚШда нашр этилиши режаланган.

Таржимон ва АҚШдаги "Мулоқот" маданий дастури иштирокчилари шу муносабат билан Kickstarter жамғарма саҳифасида пул йиғишни бошладилар.

Пул берган китобхонлар асарнинг нусхасига ҳам эга бўлишлари мумкин.

Марк Риснинг Би-би-сига айтишича, мазкур ноёб асар инглиз тилида нафақат юмшоқ ва қаттиқ муқовада, балки ebook шаклида ҳам чоп этилади.

Нашрдан ошиб қолган пул эса Нью-Йорк, Вашингтон ва Лондон метро бекатларида "Ўткан кунлар" рекламаси учун сарфланиши мўлжалланган.

Марк Риснинг айтишича, мазкур асар орқали жаҳон китобхонлари нафақат Ўзбекистон тарихи балки бугуни ҳақида ҳам билиб оладилар, "чунки "Ўткан кунлар"даги воқеалар ва қадриятлар бугун ҳам долзарб".

Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романи инглиз тилига таржима қилинди

Қодирийнинг америкалик таржимони: "Қўқондаги кўча тилини соғиндим"

Абдулла Қодирий қайтмаган ҳовли

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek