Ўзбекистон ва қатағон: "Қодирий совға қилган китобни дадам ҳовлига кўмганлар"

  • Анора Содиқова
  • журналист, Тошкент

Анвар ота Тўхтаев Абдулла Қодирий билан юзма-юз кўришган инсонлардан бири. У 1930 йилда таваллуд топган.

У буюк адибни кўрган дамда ёш бола бўлишига қарамасдан, отаси ва адиб ўртасидаги суҳбатлар ва чойхонадаги гурунгларни эслашини айтади.

Анвар Тўхтаевнинг оталари Абдулла Қодирий билан яқин дўст бўлган. 1933 йилларда Абдулла Қодирий қўлида "муштум" журнали билан чойхонага чиқиб турганини қаҳрамонимиз яхши хотирлайди.

Қодирий Анвар Тўхтаевнинг отасига "Ўткан кунлар" романини лотин ёзувида Бокуда чоп этилган нусхасини дастхати билан совға қилган.

Анвар ота 1933 йиллардаги очарчилик, ўша вақтларда чойхонада Туркистон давлатини қуриш ҳақидаги суҳбатлар, Россиядан келган "самарский" ўғрилар, Сталин суратидан кечирим сўраган маҳалладошлари, Тошкентнинг турли маҳаллаларида турк мактабларини очган турк мухожирлари ҳақидаги ва бошқа хотиралари билан бўлишди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek