Ўзбекистон ва АҚШ: Америка қизи ўзбек рақсини дунёга танитмоқда

Калифорнияда туғилиб ўсган Тара Пандейянинг Ўзбекистонга афтидан ҳеч алоқаси йўқ. Лекин, болалигиданоқ у ўзбек санъатига ошиқ бўлган.

Раққоса она ва санъатсевар ота қўлида ўсган Тара Шарқ маданияти борасида Ғарбда мавжуд бўлган нотўғри қарашларни йўқ қилишни истайди.

У бутун дунё бўйлаб ўзбек ва Марказий Осиё рақсларини ижро этиш билан бирга Лондондаги университетда илмий иш ҳам олиб бормоқда.

Бобурийлар тарихидан илҳомланган Тара Ҳиндистон саройларидаги рақснинг Ўзбекистонга қандай боғлиқлиги бўйича илмий ишини якунига етказиш арафасида.

Тара Пандейя ўзбек рақсини ижро этиш билан бирга жаҳонга машҳур Cirque de Soleil циркида ҳам раққоса бўлиб ишлаган ва беш қитъада томоша берган.

Ибрат Сафо лавҳаси Таранинг тарихи ва бугунги изланишлари ҳақида.

Ислом ва Испания: Қурдоба шаҳридаги бино масжидми ё черков?

Берлинда ўқиган ёш жадидлар изидан

Лорд Шайх ва Леди Гулининг ғайриоддий турмуши

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek