Ўзбекистон: Ёлғон гапиришга қарши чиққан журналист "Ўзбекистон 24" босими остида

"Ўзбекистон 24" каналидаги "ёлғон ва енгил-елпи" хабарларни танқид қилган айни канал мухбири Мавжуда Мирзаева ўз раҳбарияти босимига учраганини билдирди.

Мирзаева ўтган йил ноябрида Ўзбекистон тележурналистикасининг қолоқлиги, ўз каналидаги цензура, ҳамда ёлғон хабарлар тарқатилиши ҳақида Кун.уз сайтига интервью берганди. У ўз танқидларини бу йил АзонТВ каналида ҳам қайтарган.

Халқни алдашдан виждони қийналаётгани ва ҳақиқий муаммоларни кўтариб чиқишда тўсиқларга дуч келаётганини айтган журналист бугунга келиб ўз раҳбарияти томонидан изза қилинган.

Фейсбук саҳифасида ёзишича, чоршанба куни бўлиб ўтган мажлисда "Ўзбекистон 24" канали директори Мамадамин Сафаров у канал обрўйини тўккани ва бўҳтон тарқатгани учун судга берилиши ва ишдан олинишини коллектив орасида овозга қўйган.

BBC Uzbek канал директори Мадамин Сафаров билан айни масалада боғланди.

Саволни эшитган директор телефонни ўчириб қўйди.

Биз бу масалада барча томонларнинг фикр-мулоҳазалари учун очиқмиз.

Видео кадрлар АзонТВ каналидан олинди. Суратлар муаллифи: Кун.уз ва Мавжуда Мирзаева.

Рўзибой Қўлдош: ҳали ҳам “фалончи экранда кўринмасин” деган топшириқлар бор

Миллий Телерадиокомпаниями ё Миллий Хавфсизлик?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek