Ўзбекистон ва дунё: Ўзбекистондаги бизнес жаҳон бозорларига чиқа оладими?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил май ойида мамлакатда paypal ва ebay каби тизимларни тадбиқ қилиш, ҳамда e-commerce, яъни электрон тижоратни ривожлантиришни буюрганди. Аммо, бир йил ўтиб, ўзбекистонлик тадбиркорларга кўра, ҳали бу ислоҳотлар амалга ошмаган.

Жаҳон тўлов тизимларига қўшилиш молиявий ислоҳотларнинг йирик қисми бўлиб, уларсиз Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хориждаги истеъмолчиларга сотиш қийин бўлиб қолаверади.

Паҳлавон Турдиев Тошкентда чарм маҳсулотларини қўлда ишлаб чиқарувчи Black Quail брендининг асосчиси. Паҳлавон 10 йилча аввал бир ўзи бу брендга асос солган, бугунга келиб у ўз цехи, иккита дўконига эга, ҳамда 45 ишчига раҳбарлик қилади.

Паҳлавоннинг бизнеси кўп ҳолларда хориж билан боғлиқ, чунки у ҳатто тимсоҳ териси каби хом ашёни сотиб олиш учун Италияга, яхши ишланган нафис чармни сотиб олиш учун Туркиядаги тадбиркорларга мурожаат қилади. Аммо, унинг айтишича, жаҳон бозорига ўз бренди билан чиқиши қийин бўлмоқда.

YouTube жонли дастуримизда Паҳлавон Турдиев ва Лондонда фаолият юритувчи молиявий эксперт Нодир Нуритдиновлар иштирок этдилар.

Кўрсатувни Паҳлавон Содиқ олиб борди.

Ўзбекистонда интернет орқали савдо қилиш осонлашади

Мирзиёев ислоҳотларини қайси соҳаларда ортга суришмоқда?