Ислом ва мусулмонлар: Трамп Оқ Уйда ифторлик берди

АҚШ Президенти Дональд Трамп муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Оқ Уйда ифторлик берди.

Бу Трампнинг иккинчи марта мусулмонларга мезбонлик қилиши.

Президентлигининг илк йили бўлган 2017 йилда у анъанага хилоф равишда ифторлик бермаган.

Ўша йили Трамп кўпгина мусулмон давлатлар фуқароларининг АҚШга киришига тақиқ қўйганди.

Аммо ўтган йили анъана қайта тикланди.

Дунё ва ўзбеклар: Ҳар Рамазон Тошкент ёпган нонини эслайман

Россия ва Рамазон: Муҳожирлар Исломни ёйишмоқда ёки мусулмонлашаётган Россия

Дунё ва мусулмонлар: Рамазон шукуҳи суратларда

Фақат Трамп ўзидан олдинги президентлардан фарқли ифторга мусулмон уламоларини эмас, балки мусулмон давлатлар элчиларини таклиф этган.

Трамп ўз нутқида Рамазон Аллоҳ Қуръонни Муҳаммад Пайғамбарга нозил қилган муқаддас ой эканини айтди.

Рамазон мусулмонлар учун жуда, жуда хос ойдир

У Крайсчўрчдаги масжид ва Шри-Ланкадаги черковга ҳужумларни эслади.

АҚШда қарийб 3,5 миллион мусулмонлар яшайди. Ислом учинчи йирик дин.

Шимолий Америкада мусулмонларнинг тарихи 15-асрга бориб тақалади.

АҚШ мустақиллигини тан олган биринчи давлат ҳам мусулмон - Марокаш султонлиги бўлган (1777)

АҚШдаги биринчи масжид 1915 йилда Бидфордда очилган.

2010 йилда Қўшма Штатлар бўйлаб 2106 масжид фаолият юритган.

Масжидлар сони бўйича Нью Йорк биринчи ўринда (257).

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek