Ўзбекистон: Бутун бошли ҳукумат ўзбек аёлининг битта гапини ҳам бажаролмади

BBCUZBEK.COM Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK.COM

Ўзбекистон ҳукумати ҳам, бутун бошли парламент ҳам бир ўзбек аёли айтган уч тилакдан биронтасини бажаролмаяпти.

Айни тилаклар эса якшанба, 22 декабрда кутилаётган парламент сайлови номзодларига берилаётган асосий саволлардан саналади.

Ислом Каримов ўлимидан бери илк бора ўтаётган парламент сайлови олдидан халқ номзодларни саволга тутмоқда ва ўз муаммоларига ечим истамоқда.

Фарғоналик опахоннинг қайси уч истаги бутун бошли ҳукуматни ноқулай вазиятга солиши мумкин?

Айни дамда, Ўзбекистондаги сайловолди жараёнида ўнлаб бошқа муаммолар ечими ҳам сўралаётир:

Иш ўринлари очиш, мактаб-боғчаларни таъмирлаш, таълим сифатини ошириш, порахўрлик ва таниш-билишчиликка барҳам бериш, узлуксиз электр ва газ таъминотини йўлга қўйиш, ногирон ҳамда камбағал тоифалар учун ижтимоий ёрдамни кўпайтириш...

Зотан, худди шу жиҳати - муаммолар очиқ айтилаётгани билан ҳам жорий сайловолди жараёни сўнгги чорак асрда янгилик бўлмоқда.

Савол кўп, жавоб-чи?

Бироқ барча номзодлар ҳам 33 миллион ўзбекистонликнинг муаммоларини билишадими?

Билганда ҳам, уларни ҳал этишга қодирми ёки истак-иродалари борми?

Бу саволлар ҳамон жавобсиз.

Айрим номзодлар айтган фикрлар ҳатто халқнинг муаммосини ечиш эмас, балки уларни тушунмаслик ёки чигаллаштиришга қаратилгандек янгради.

Ўзбекистонда фақат газ-свет ва ишсзлик каби иқтисодий муаммолар айтилаётгани йўқ.

Зиёли табақа вакиллари, хусусан, коррупцияга қарши кураш, сиёсий эркинликларни кучайтириш, сўз эркинлигини кафолатлаш, АЭС қурилишини батафсил таҳлил этиш, Россия етакчилигидаги Евросиё Иқтисодий Иттифоқи ёки ЕОИИга қўшилиш масаласини халқ билан маслаҳат қилиш ва мухолифатга йўл очиш каби фикрларни ҳам билдиришмоқда.

Халқаро меъёрлар бўйича, Ўзбекистон тарихида шу пайтгача ҳали биронта ҳам сайлов шаффоф, эркин ёки адолатли ўтмаган.

22 декабрдаги овоз бериш ва унинг натижалари энди қанчалик фарқ қилиши мумкин?

Ушбу саволга аллақачон қисман жавоб бор, бироқ тўлиқ жавоб фақат сайловдан кейин аниқ бўлади.

Хабар тафсилотларини биз билан бирга кузатиб боринг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek