Сўров: Британияликлар қашшоқлар ва ишсизларга ачинишмайди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Янги британ ҳукумати томонидан иқтисодни ўнглаш йўлида олиб борилаётган кескин чоралар ҳам аҳолининг норозилигини кучайтирган

Буюк Британияда олиб борилган янги сўров натижаларидан аён бўлишича, мамлакат аҳолиси орасида ночорлар ва ишсизларга нисбатан ачиниш ҳисси камайиб бормоқда экан.

Сўров иштирокчиларининг ҳар тўрттадан биттаси ночорлик - ялқовлик ва эрксизлик оқибати, деган ишончда қатъий эканлар.

Аҳолининг ярмидан кўпроғига кўра, ишсизларга берилаётган нафақа керагидан ортиқдир.

Бундан аввал иқтисодий қийинчиликлар даврида ўтказилган сўровлар бу каби натижани кўрсатмаган.

Одамлар камбағалларга нисбатан анчайин тоқатли муносабатда бўлишган.

Янги сўров Мустақил Социологик тадқиқотлар миллий маркази томонидан олиб борилган.

Сўров натижалари британияликларнинг ижтимоий соҳаларни молиялаш учун солиқларнинг оширилишига қарши ҳам норозиликлари кучайиб бораётганини кўрсатган.

Таҳлилчиларнинг айтишларича, янги сўров одамларнинг ҳукуматдан кўра, ўз кучларига кўпроқ таянаётганликларига далолат қилади.

Бу мавзуда батафсилроқ