АҚШнинг баъзи штатларида алкоголга мутлақ тақиқ ҳануз сақланиб қолмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Алкогол ичимликларни ишлаб чиқиш ва савдосига мутлақ тақиқ 19 асрдан бери бу ташаббус тарафдорларининг орзуси бўлиб келган.

1920 йили бутун АҚШ бўйлаб алкоголга тақиқ киритилган вақти майхонлар ёпилиб, пиволар кўчаларга тўкилди.

Лекин коррупция ва ёмон қилмишга чек қўйишга қаратилган бу чора аксинча мислсиз миқёсда жиноятчилик ва ичкибозликнинг тарқаб кетишига олиб келди.

Мамлакат бўйлаб аввал қонунан сотилган алкогол ичимликлардан анчайин кучлироқ ичимликлар ишлаб чиқарилиб, пинҳона сотадиган ширкатлар очилиб кетди.

Ал Капон сингари мафия раҳбарлари эса бу каби мўмай даромад келтирадиган соҳа устидан назорат ўрнатиш бобида курашдан тоймадилар.

Америка бўйлаб алкоголга мутлақ тақиқ шу тариқа 1933 бекор қилинди. Лекин ҳамма штатларда эмас.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Харитада: Қизил рангда -алкогол мутлақ тақиқланган округлар Сариқ рангда - алкогол қисман чекланган округлар Кўк рангда - алкоголга чеклов йўқ штатлар

Ҳар бир штатга тақиқни бекор қилиш ҳуқуқи берилган вақти баъзи маҳаллий жамоалар тақиқни сақлаб қолиш учун овоз бердилар.

Бугунги кунда АҚШ бўйлаб алкоголга мутлақ тақиқ сақланиб қолган 200 дан ортиқ округ мавжуд.

Бундан ташқари алкогол савдосига турли чекловлар киритилган шаҳар ва округ марказлари ҳам бор.

"Алкоголли ва алкоголсиз" Америка

Деярли ҳар ҳафта Американинг у ёки бу округида маҳаллий аҳоли тақиқни олиб ташлаш ёда киритиш юзасидан референдум ўтказиш учун етрали имзо йиғишади.

Лекин охирги йилларда кузатилаётган иқтисодий инқироз туфайли баъзи жамоалар тақиқни олиб ташлашни исташмоқда.

Шу ҳафта Кентуккидаги Уилямсбург шаҳарчасида 100 кишидан ортиқ киши сиғадиган ресторанларда алкогол ичимликлар сотишга рухсат бериш борасида қарор қабул қилинди.

Беш йил аввал эса шаҳарча аҳолиси бу соҳада "йўқ", дея овоз берганди.

Апачи тоғлари этагида жойлашган бу шаҳарча аҳолиси эсини танибдики алкогол тақиқланганини билади.

Бу минтақадаги шаҳарларда алкоголга қарши кампания кенг тус олган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Алкогол ичимликларга қарши кураш фаоли мутлақ тақиқ олиб ташланса маҳаллий аҳоли қай ҳолга тушиши мумкинлигини намойиш этмоқда.

Лекин баъзилар бу чоранинг иқтисодий оқибатлари маҳаллий аҳоли учун оғир тушаётганалигини айтишади.

Маҳаллий ишбилармонларга кўра, алкоголга тақиқнинг бекор қилиниши кўпроқ ресторанларнинг очилиши, мижозларнинг кўпайиши ва 100дан ортиқ иш жойларининг яратилишига олиб келади.

Шу яқин орадаги Корбин шаҳрида тақиқ бекор қилинганидан бери ҳақиқатан ҳам янги бизнеслар очилиш арафасидадир.

Лекин бошқалар алкогол ерлик аҳоли муаммоларига жавоб бўлишига ишонишмайди.

Уилямсбурглик ўқитувчи Матю Ратлифнинг айтишича, агарда фаровон ҳаётга эришиш учун шаҳар тўла мастлар керак бўлса, демак бу нотўғри йўлдан боришни англатади.

Лекин алгокол ичишни истаганлар учун бу ердан атиги 30 километрча узоқликда жойлашган Теннесси штатига бориб, алкогол сотиб олиш муаммо эмас.

Кентуккидаги 120 округдан аксарида ҳануз мутлақ ёда қисман тақиқ ҳукмрон.

Лекин бу аҳвол секин-аста ўзгараётган кўринади.