Россияда меҳнат муҳожирлари муштлашган

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Ленинград вилояти Всеволожск тумани Кудрово посёлкасида бир гуруҳ меҳнат муҳожирлари муштлашуви содир бўлган.

ИИВ нинг Санкт Петербург ва Ленинград вилояти ички ишлар бўлимидан хабар беришларича, меҳнат муҳожирларининг аксарияти марказий осиёликлардир.

Ҳодисага коммендантнинг меҳнат муҳожирларга қурилиш вагонида ҳамкасбининг туғилган кунини нишонлашига рухсат бермагани сабаб бўлгани хабар қилинади.

Муштлашувда 30 дан ортиқ киши қатнашган, улар комендантни калтаклашган.

Жабрланувчи касалхонага ётқизилгани, унинг ҳаёти хавф остида эмаслигини айтган шифокорлар.

Ҳодисада иштирок этганлар ҳам полиция бўлимига олиб кетилган, уларнинг шахси, ҳужжатлари ўрганилмоқда.

Кудрово туманидаги қурилиш ишларида кўп меҳнат муҳожирлари жалб қилинган. Полицияга кўра, бу ҳудудда турли сабаб билан муштлашувлар содир бўлиб туради.

Июн ойида ҳам қурилиш майдонида банд бўлган икки гуруҳ ишчилари муносабатларни ойдинлаштириб, жанжаллашганлар. Бироқ ҳеч ким шифокорга мурожаат қилмаган. Полиция 20 кишини ушлаб бўлимга олиб кетган, сўнгра қўйиб юборган.

Гувоҳларнинг айтишича, томонлар калтак ва тошларни ишлатишган, ҳатто уч автомобилни чуқурга ташлаб юборишган.

Россияда меҳнат муҳожирлигида банд марказий осиёликларнинг турли жанжалли воқеаларга аралашиб қолганлари тўғрисида хабарлар чиқиб туради.

Муҳожирлар кўпинча иш талашиб ёки турли этник сабаблар орқасидан тортишганлари маълум.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook - BBC UZBEK
  • •Google+BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - uzbekbbclondon
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.